Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп балиқ овланаётгани маълум бўлди

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп балиқ овланаётгани маълум бўлди

2022 йил январь-сентябрь ойларида республикада 83,3 минг тонна балиқ овланган.

Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида овланган балиқ ҳажми бўйича Хоразм вилояти етакчилик қилмоқда – 13,9 минг тонна.

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 8,3 минг тонна ҳамда 7,8 минг тонна балиқ овланган Навоий вилояти ва Андижон вилояти жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:

  • Тошкент вилояти – 7,7 минг тонна;
  • Жиззах вилояти – 7,7 минг тонна;
  • Фарғона вилояти – 6,1 минг тонна;
  • Қорақалпоғистон Р. – 5,7 минг тонна;
  • Бухоро вилояти – 5,6 минг тонна;
  • Самарқанд вилояти – 5,6 минг тонна;
  • Қашқадарё вилояти – 4,5 минг тонна;
  • Сирдарё вилояти – 4,0 минг тонна;
  • Наманган вилояти – 3,4 минг тонна;
  • Сурхондарё вилояти – 2,9 минг тонна.
Киритилди: 22:55 21.11.2022. Ўқилди: 2243 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!