Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кўпайишда давом этмоқда

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кўпайишда давом этмоқда

Марказий банк маълумотларига кўра, 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 35,4 млрд долларни ташкил қилмоқда. Aвгустда ҳам захиралар 1 млрд долларга ошиб, 35,1 млрд долларга тенг бўлганди.

Рақамлар сентябрда олтин-валюта захиралари 0,3 млрд долларга етганини кўрсатади.

Бунда олтин миқдори 0,3 млрд долларга ошиб, 21,8 млрд долларга етган (таққослаш учун: августда 1 млрд долларга ошиб, 21,5 млрд долларга етганди).

Захираларнинг ўсиши ўтган ойлардаги каби фақат олтиннинг соф физик ҳажми эвазига юз берди. Ўтган ойда ҳам айни шу тенденцияни кузатиш мумкин.

Маълумотлар хорижий валютадаги активлар камайганини кўрсатади. Aвгустда 13,1 млрд доллар бўлган активлар, сентябрга келиб 12,4 млрд долларга етди, бу 700 минг долларга активлар камайганини кўрсатади.

Йил бошидан бери валютадаги активлар 1,9 млрд долларга камайган.

Эслатиб ўтамиз, олтин-валюта захиралари 1 млрд долларга кўпайгани маълум қилинганди.

Киритилди: 21:22 17.09.2021. Ўқилди: 3352 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!