Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми қисқарди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ҳажми қисқарди

Марказий банк Ўзбекистон олтин-валюта захиралари статистикасини янгилади.

2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра расмий захиралар 33,4 млрд долларни, халқаро захиралар 32,7 млрд долларни ташкил этди. 

Ўзбекистоннинг захиралари заиф диверсификацияланган, шунинг учун деярли барча миқдор олтин (18,6 млрд доллар) ва хорижий валютадаги захира активлар (14,5 млрд доллар, сентябрда - 15,4 млрд доллар) ўртасида тақсимланган.

Захиралар, шу билан бирга, мамлакатнинг «хавфсизлик ёстиқчаси» деб ҳам ҳисобланади - улар салбий ташқи шок ҳолатларда зарбани камайтирувчи омил сифатида зарур ва захираларнинг етарлилиги шок ҳолатларнинг хусусиятига бевосита боғлиқ.

Ўзбекистон 20 ойлик импортни молиялаштириш учун етарли захирага эга экани маълум бўлди. Бу халқаро ташкилотлар томонидан тавсия этилган кўрсаткичдан кўп.

Киритилди: 14:50 20.10.2020. Ўқилди: 3249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!