Эрон атрофидаги вазиятнинг кескинлашиши муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси Эрондаги ўзбекистонликларга хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишни тавсия қилди.
“Эрон атрофидаги вазиятнинг кескинлашиши муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси Эрондаги Ўзбекистон фуқароларига хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилишни, шунингдек, Эрон ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини мунтазам равишда кузатиб боришни тавсия қилади”, — дейилади хабарда.
Хабарда шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо олиб юриш кераклиги айтилган.
Шошилинч ёрдам ёки маслаҳат учун Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонасига мурожаат қилиш сўралган:
Фавқулодда ёрдам телефонлари: 22299780, 22832025
Электрон почта: iri.uzembassy@mfa.uz