Бугун 13 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида маслаҳатчи-элчи лавозими жорий этилмоқда

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасида маслаҳатчи-элчи лавозими жорий этилмоқда

Саида Мирзиёева Юта штатининг (АҚШ) Девид Беднар бошчилигидаги бизнес делегацияси билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон – АҚШ муносабатлари ривожида янги босқич бошлангани таъкидланди.

Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШ фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этиш тўғрисидаги қарори ишбилармонлик ва гуманитар алоқаларни кенгайтиришда муҳим қадам бўлиши қайд этилди.

"Эндиликда Президент фармони билан Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилиб, уни мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси тузилмасида маслаҳатчи-элчи лавозими жорий этилмоқда. Шунингдек, ушбу фармон асосида Ўзбекистон резидентлари Ўзбекистон банкларидаги ҳисобварақларидан маблағларни АҚШда корхоналар ташкил этиш, уларнинг капиталида иштирок этиш ёки филиалларини маблағ билан тўлдириш учун эркин ўтказишлари мумкин бўлади", деб ёзади Саида Мирзиёева.

Бу тадбиркорларимизнинг ташқи иқтисодий фаоллигини ривожлантириш, АҚШ билан инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг очиқ, замонавий иқтисодиёт сифатидаги янги имижини шакллантириш йўлидаги муҳим қадамдир.

Киритилди: Бугун 09:13. Ўқилди: 352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!