Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонликларнинг Японияга сафари 72 фоизга ошган – статистика

Ўзбекистонликларнинг Японияга сафари 72 фоизга ошган – статистика

2025 йилнинг январь-июнь ойларида жами 1,6 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Японияга сафар қилган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 651 нафарга ёки 71,9 фоизга ошган.

Жорий йилнинг биринчи ярмида Японияга борган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

  • саёҳат – 1 249 нафар
  • қариндошларни йўқлаш – 176 нафар
  • ўқиш – 100 нафар
  • хизмат юзасидан – 27 нафар
  • даволаниш – 4 нафар
Киритилди: 20:19 18.08.2025. Ўқилди: 1077 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!