Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаєв USA Farm Labor ташкилоти вакили Мануел Фик билан онлайн музокара ўтказди.
Унда ўзбекистонликларни H-2A виза программа орқали АҚШдаги мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш масаласи муҳокама қилинди.
Хусусан, АҚШда ишлаш даври 9–10 ой давом этади. Ўртача ойлик 3 500 долларни ташкил қилиб, ишчилар иш берувчи ҳисобидан турар жой билан таъминланади.
Номзодларни танлашда малакали мутахассисларга устуворлик берилади.
Учрашув якунида ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди.