Бугун 22 июль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонликлар энди Россияга камроқ бориши мумкин

Ўзбекистонликлар энди Россияга камроқ бориши мумкин

Ўзбекистондан Россияга меҳнат мигрантлари оқими камайиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бўлим бошлиғи Алишер Рўзиев маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, ҳозир Ўзбекистонда қурилиш соҳаси фаол ривожланмоқда, баъзи объектлардаги иш ҳақи эса Россиядаги меҳнат ҳақи билан рақобатлаша олади.

“Бугунги кунда Ўзбекистонда қурилиш соҳасида кескин ўсиш бўлмоқда ва табиий равишда, биздаги иш ҳақи Россиядаги баъзи объектларники билан тенглашиб қолди. Шу сабабли ушбу вазиятда Россияга жўнаб кетаётган фуқароларимиз оқимининг пасайиш тенденцияси кузатилиши мумкин”, — деди Алишер Рўзиев.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бўлим бошлиғининг айтишича, Ўзбекистондаги баъзи йирик қурилиш объектларида қурилиш ихтисосликлари бўлган ишчилар ойига 500−600 доллар ишлаб топмоқда.

“Шунга кўра, бундай иш ҳақи учун Россияга бориш энди манфаатли бўлмай қолди”, — дея қўшимча қилган агентлик вакили.

Шунингдек, унинг билдиришича, Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги сўнгги икки йилда фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш географиясини сезиларли даражада кенгайтирди. Бу Европада ишчи кучига бўлган талаб ошгани ҳисобига ҳам бўлган.

Киритилди: 17:31 17.06.2024. Ўқилди: 8759 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!