Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевнинг маълум қилишича, IELTS имтиҳонидан 5,5 ва ундан юқори балл олган ёшлар сони 2020 йилда 10 152 нафарни ташкил этган бўлса, жорий йилда уларнинг сони 52 706 нафарга етган. Яъни 5 баробарга ўсиш кузатилган.
7-8 балл (C1 даража) қўлга киритганлар сони 2020 йилда 1807 нафар, 2024 йил ҳолатига эса 13 424 нафарни ташкил этмоқда. Ўз навбатида бу 7,4 баробарга ўсиш кузатилганини англатади.
8,5-9 балл (C2 даража) қайд этганлар сони эса 2020 йилда 14 нафар бўлган, 2024 йил ҳолатига эса уларнинг сони 332 нафарга етган.