Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонлик хоккейчилар эронлик тенгдошларини 19:0 ҳисобида мағлуб этди

Ўзбекистонлик хоккейчилар эронлик тенгдошларини 19:0 ҳисобида мағлуб этди

Кеча Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида хоккей бўйича U18 Осиё ва Океания кубоги учун мусобақалар старт олди.

Пойтахтимиздаги “Humo Arena” муз саройида нуфузли мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Халқаро хоккей федерацияси, мамлакат Спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари иштирок этдилар. Шунингдек, Тошкентда ўтаётган хоккей учрашувларида баҳслашаётган 5 та жамоа вакиллари жам бўлишди.

Очилиш маросимидан сўнг, Эрон ҳамда Ўзбекистон терма жамоа вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Катта устунликка эга бўлган вакилларимиз 19:0 ҳисобида рақибларини доғда қолдирди.

Навбатдаги учрашув эртага, 25 апрель куни Ўзбекистон U18 ҳамда Малайзия U 18 жамоаси вакиллари билан бўлиб ўтади.

Киритилди: 11:23 24.04.2024. Ўқилди: 578 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!