Украина президентининг ўзбек қиёфадоши Умид Исабоев Владимир Зеленский ўрнини эгаллаши мумкинлигини айтган.
"Мени Украина президентига ўхшатишяпти, юзим ўхшайди. Унинг ўрнини эгаллашим мумкин, чунки мен ҳам украинчада ёмон гапираман, сиёсатда ҳеч нимани тушунмайман, Том Круз фанатиман ва Доғистонда тўй қилганман", дея мутойиба қилади Умид.
Шунингдек, у Comedy Club шоусидаги Михаил Галустян ва Гарик Мартиросянга мухлислик қилишини ҳам айтган. Агар ўхшаса, клубга таклиф қилишларини сўраган.