Бугун 27 январь, 2022 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонлик теннисчи келишилган ўйинлардаги иштироки сабаб умрбод теннисдан четлатилди

Ўзбекистонлик теннисчи келишилган ўйинлардаги иштироки сабаб умрбод теннисдан четлатилди

2021 йил 2 декабрь куни бутун дунё бўйлаб профессионал тенниснинг яхлитлигини тарғиб қилиш ва ҳимоя қилувчи The International Tennis Integrity Agency (ITIA) ўзбекистонлик теннисчи 29 ёшли Албина Хабибулина умрбод дисквалификасия олганини тасдиқлади.

Бунга Теннис коррупцияга қарши кураш дастурининг (TACP) кўплаб қоидалари бузилгани сабаб бўлди, дея хабар берди ITIA Матбуот хизмати.

Теннисчи Албина Хабибулина келишилган ўйинларда иштирок этганлигда айбланган. Шунингдек, у 150 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.

Фаолияти давомида Хабибулина IFT яккалик баҳсларида энг кўп очко тўплаган ҳолда 492-ўринни эгаллаган, IFT жуфтлик баҳсларида эса энг кўп очко тўплаган - 208.

Албина 2021 йил 21 ноябрдан дисквалификация қилинган. У унга қўйилган айбловларга эътироз билдирмаган. Маълум қилинишича, у 20 иш куни ичида "Спорт арбитраж суди"га апелляция бериш ҳуқуқига эга.

Киритилди: 14:17 04.12.2021. Ўқилди: 3155 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!