Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонлик шахматчи икки карра жаҳон чемпиони бўлди!

Ўзбекистонлик шахматчи икки карра жаҳон чемпиони бўлди!

Ўзбекистонлик шахматчи Афруза Ҳамдамова икки карра жаҳон чемпионига айланди.

Самарқанд шаҳридаги 42-мактаб ўқувчиси Афруза Ҳамдамова Бразилияда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги FIDE жаҳон чемпионатининг 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги баҳсларида муддатидан олдин чемпион бўлди.

У 10 та партияда 9,5 очко тўплади (9 та ғалаба, 1 дуранг) ва энди охирги турда қанақа натижа кўрсатишидан қатъий назар, рақиблари унга ета олмайди.

Афруза ўтган йилги FIDE жаҳон чемпионатида 14 ёшгача бўлган қизлар орасида ҳам муддатидан олдин ғолибликни қўлга киритиб, жаҳон чемпионига айланган Ўзбекистондаги илк аёл шахматчи бўлганди.

Киритилди: 10:47 09.11.2024. Ўқилди: 1085 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!