Бугун 24 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Японияга ишга таклиф этилди

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Японияга ишга таклиф этилди

Миграция агентлиги ва Япониянинг Proud Partners компанияси ўзбекистонлик ҳайдовчиларни юк етказиб берувчи сифатида ишга таклиф этмоқда.

Маълум қилинишича, юк етказиб берувчи ҳайдовчи сифатида ишлаш учун 200 та иш ўрни мавжуд бўлиб, 1200-2000 АҚШ долларигача ойлик маош берилади (кўтарилиши ҳам мумкин). Белгиланган иш вақтидан ташқари ишланган соатларда янада юқори даромад олиш имконияти мавжуд. Иш унумдорлигига қараб йилига икки марта моддий рағбатлантириш ҳам кўзда тутилган.

Иш сменали бўлиб, иш берувчи компанияга қараб фарқ қилади. Турар жой иш берувчи томонидан берилади ва иш ҳақидан ушлаб қолинади (ўртача 200 АҚШ доллари). Фуқароларга авиачипта харажатлари қопланади, ишчи виза расмийлаштирилади (харажат компенсация қилинади), тиббий ва ижтимоий суғурта билан таъминланади.

Унда БC (C тоифани олганига 3 йил бўлган) тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси бор, 21-35 ёш оралиғидаги ҳайдовчилар ишлаши мумкин. Бунинг учун талабгорлар 2026 йил апрель ойида бошланадиган Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 8 ойлик бепул ўқув курсларида иштирок этиши лозим (бепул ётоқхона билан таъминланади). 30 мартдан 3 апрелгача Proud Partners компанияси томонидан онлайн суҳбат ўтказилади. Япон тилини биладиганларга устунлик берилади.

Ҳар бир номзод Миграция агентлигининг Хорижда иш платформасидан рўйхатдан ўтади. Талабларга тўғри келадиганларга Миграция агентлиги ходими боғланади ва смс юборилади.

Киритилди: Бугун 14:55. Ўқилди: 389 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!