Бугун 28 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Латвияга ишга таклиф этилади

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар Латвияга ишга таклиф этилади

2025 йилда ўзбекистонлик 400 нафар юк автотранспорти ҳайдовчиси “Kreiss” компаниясига ишга жойлаштириш режалаштирилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги расмий телеграм каналида хабар берилишича, Латвиядаги йирик логистика компанияси - “Kreiss” билан музокаралар ўтказилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда “Kreiss”нинг юк автотранспорти ҳайдовчиларини тайёрлов ўқув марказларини ташкил этилади ҳамда 2025 йилда ўзбекистонлик 400 нафар юк автотранспорти ҳайдовчисини “Kreiss” компаниясига ишга жойлаштирилади. Бу бўйича ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

“Kreiss” 2024 йилда 215 мингта халқаро юк ташишни амалга оширган. Компаниянинг 1500 та автотракдан иборат ўз автопарки мавжуд. 3000 нафар ходим ишлайди, улар орасида бир гуруҳ ўзбеклар ҳам бор.

Киритилди: 10:16 31.01.2025. Ўқилди: 811 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!