Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонлик ҳакамлар Россиянинг ўйинини бошқаради

Ўзбекистонлик ҳакамлар Россиянинг ўйинини бошқаради

Ўзбекистонлик футбол ҳакамлари бригадаси Иордания ва Россия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини бошқаришади. Бу ҳақда Россия футбол иттифоқи матбуот хизмати хабар берди.

Ҳакамлар бригадасига Илгиз Танташев раҳбарлик қилади. Унга қанотларда сифатида Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида россиялик Егор Егоров ишлайди.

Танташев Россия терма жамоаси иштирокидаги ўртоқлик учрашувларини илк бор бошқармаяпти. У 2022 йили Россия – Тожикистон учрашувига, 2023 йили эса Россия – Эрон ўйинига ҳакамлик қилган эди.

Ўртоқлик ўйини 4 сентябрь, пайшанба куни Москвадаги «Лукойл Арена»да, Тошкент вақти билан соат 22:00 да бўлиб ўтади.

Киритилди: 23:50 03.09.2025. Ўқилди: 1061 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!