Ўзбекистонлик марказий ярим ҳимоячи Алишер Мирзаев маҳаллий клубларда олти йилдан ортиқ фаолият юритганидан кейин Камбоджа терма жамоаси сафида ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритди, деб хабар берди Asean Football.
29 ёшли футболчи Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси тарбияланувчиси бўлиб, 2019 йилдан буён Камбоджанинг «Вишакха» клубини шарафлаб келмоқда. Жорий мавсумда Мирзаев жамоа таркибида 10 та ўйинда майдонга тушди.
Футболчи Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси сафида Осиё чемпиони бўлган (2012 йил). Transfermarkt.com портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 150 минг евро деб баҳоланмоқда.