Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонлик актёрлар Туркияда Мирзиёев ва Эрдўған билан учрашди (фото)

A A A
Ўзбекистонлик актёрлар Туркияда Мирзиёев ва Эрдўған билан учрашди (фото)

​​​​​​Аввалроқ, Ўзбекистон буюртмаси билан туркиялик киноижодкорлар бошчилигида Жалолиддин Мангуберди сериали суратга олинаётгани, мазкур сериал Ўзбекистон кино тарихида буткул янги даврни бошлаб бериши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Кеча, 20 февраль куни ушбу сериалда роль ижро этаётган ўзбекистонлик ва туркиялик актёрлар, ижодкорлар жамоаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашганлар. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда. 

Учрашувда ушбу сериалга Туркия томонидан бош-қош бўлаётган сценарийнавис ва продюсер, “Тирилиш. Эртўғрул”, “Қурилиш. Усмон” сериаллари раҳбари Бакир Бўздоғ иштирок этиб, Жалолиддин Манбугерди сериали хусусида маълумот берган ва унда роль ижро этаётган актёрлар гуруҳини таништирган. 

Ўзбекистонлик актёрлар – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Саида Раметова, Раъно Шодиева, актёрлар Жавоҳир Зокиров, Алишер Узоқов, Адиз Ражабов, Акбархўжа Расулов, Райҳон Уласенова, Юлдуз Ражабова, Феруза Норматова Президентлар Мирзиёев ва Эрдўған билан учрашишга муяссар бўлганлар. 

Эслатиб ўтамиз, Жалолиддин Мангуберди сериали Ўзбекистон тарафидан Маданият вазири Озодбек Назарбеков бошчилигида суратга олинмоқда. Сериал бюджети ҳозирча 5 миллион долларни ташкил этмоқда ва меценатлик асосида бўлиб, сериал 26 қисмдан иборат. 

Киритилди: 14:15 21.02.2020. Ўқилди: 5747 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!