Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонлик 44 нафар фуқаро Россияда нима иш қилиши маълум бўлди

Ўзбекистонлик 44 нафар фуқаро Россияда нима иш қилиши маълум бўлди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан пандемия сабабли чет элга ишга кетолмаган фуқароларни турли хорижий давлатларга ишга жалб қилиш бўйича амалий чоралар кўрилмоқда.

Бунинг натижасида россиялик иш берувчилар ва масъул ташкилотлар билан келишган ҳолда кўплаб фуқароларимиз Россия Федерациясига вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун юборилмоқда.

Жумладан, Россия Федерациясининг балиқ маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослаштирилган “ЮЖМОРРЫБФЛОТ” масъулияти чекланган жамияти билан имзоланган келишувга мувофиқ, вилоятларда ўтказилган танловларда иштирок этиб, тиббий кўриклардан муваффақиятли ўтган 44 нафар фуқаро бугун Тула вилоятида вақтинча меҳат фаолиятини амалга ошириш учун Тошкент-Москва авиарейси орқали ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетди.

Меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тарқатма материаллар берилди.

Киритилди: 14:20 10.06.2021. Ўқилди: 3718 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!