Бугун 7 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистондан кўчиб кетганлар сони камайди

Ўзбекистондан кўчиб кетганлар сони камайди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга 5 422 киши доимий яшаш мақсадида кўчиб кетган.

🤩 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 129 кишига ёки 2,3 фоизга камайган.

🌍 Хорижга доимий яшаш учун кўчиб кетганларнинг асосий қисми қуйидаги давлатлар ҳиссасига тўғри келган:

Қозоғистон Республикаси — 83,0 %;

Россия Федерацияси — 14,1 %;

Корея Республикаси — 0,8 %;

Қирғиз Республикаси — 0,6 %;

бошқа давлатлар — 1,5 %.

🇺🇿 Ҳудудлар кесимида хорижга доимий яшаш учун кўчиб кетганлар сони:

Қорақалпоғистон Республикаси — 1 899 нафар;

Тошкент вилояти — 1 431 нафар;

Навоий вилояти — 1 203 нафар;

Тошкент шаҳри — 492 нафар;

Хоразм вилояти — 79 нафар;

Бухоро вилояти — 59 нафар;

Жиззах вилояти — 50 нафар;

Самарқанд вилояти — 48 нафар;

Сирдарё вилояти — 39 нафар;

Наманган вилояти — 37 нафар;

Фарғона вилояти — 28 нафар;

Андижон вилояти — 27 нафар;

Қашқадарё вилояти — 21 нафар;

Сурхондарё вилояти — 9 нафар.

Киритилди: Бугун 09:30. Ўқилди: 339 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!