Бугун 12 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистондаги учта ОТМ илк бор Топ университетлар рўйхатидан жой олди

A A A
Ўзбекистондаги учта ОТМ илк бор Топ университетлар рўйхатидан жой олди

Яна 48 та Ўзбекистон олий таълим ташкилоти даъвогар мақомида рўйхатга киритилди.

Илк бор республикамизнинг 3 та олий таълим муассасаси нуфузли рейтинг ташкилоти - THEнинг Топ университетлар рўйхатидан жой олди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар қилди.

Буюк Британиянинг нуфузли Times Higher Education халқаро рейтинг ташкилоти World University Rankings-2025 ТОП-1000 олий таълим ташкилотлари рўйхатини эълон қилди.

Қувонарлиси илк бор ушбу рейтингда республикамизнинг 3 та олий таълим муассасаси — “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети 601-800 ўринни, Ўзбекистон миллий университети 1001-1200, Тошкент ахборот технологиялари университети 1501-ўринни эгаллади.

Таькидлаш жоизки, Бундан ташқари 48 та Ўзбекистон олий таълим ташкилоти репортёр (даъвогар) мақомида рўйхатга киритилди.

Киритилди: 13:03 09.10.2024. Ўқилди: 2791 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!