Сиёсий партиялар ўз ваколатли вакилларини рўйхатдан ўтказиш учун сайлов кампанияси эълон қилинганидан кейин 3 кун муддат ичида Марказий сайлов комиссиясига мурожаат қилиши керак бўлади. Сайловда иштирок этиш учун партиялар 15 майгача ҳужжатларни тақдим этишлари зарур. 17 май – 1 июнь оралиғида президентликка номзодлар кўрсатилади.