Ўзбекистондаги сайловда Ҳиндистондан 30 нафар кузатувчи қатнашади
Ўзбекистонда 27 октабрда бўладиган депутатлик сайловида Ҳиндистондан 30 нафар кузатувчидан иборат гуруҳ ушбу сайловни кузатиш учун Ўзбекистонга келиши режалаштирилган. Бу ҳақида "The New Indian Express" нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу кузатувчилар таркибида таълим соҳасидаги вакиллар, олимлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари бўлади.
Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Сардор Рустамбаев: "Биз Ўзбекистон парламент сайловига қарийб 1000 нафар кузатувчини таклиф қилдик. Ҳиндистон биз учун муҳим ҳамкор бўлиб, Ҳиндистондан 30 нафар кузатувчи гуруҳига мезбонлик қиламиз", — деб айтган.