Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистондаги ОТМлар талабалар ва ходимлари учун коронавирусга қарши дорилар сотиб олади

Ўзбекистондаги ОТМлар талабалар ва ходимлари учун коронавирусга қарши дорилар сотиб олади

Ўзбекистон олий таълим муассасалари талабалар ва ходимлари учун коронавирусга қарши дорилар сотиб олади. Таъминотчи — Dori-Darmon акциядорлик компанияси. Бу ҳақда блогер ва ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўзининг Telegram’даги канали орқали хабар берди.

Маълум қилинишича, соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хожибоев ва олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ОТМ талабалари ва ходимларини коронавирус инфекциясидан ҳимоялашга оид қўшма қарорни имзолаган.

Ўзбекистондаги ОТМлар талабалар ва ходимлари учун коронавирусга қарши дорилар сотиб олади

Унда талабалар ва ОТМ ходимлари профилактика учун гидроксихлорохин ва цинк препаратини қабул қилиши кераклиги, мабодо коронавирус аниқланган ёки гумон қилинган бўлса, қўшимча дорилар ва тавсиялар асосида муолажаларга амал қилиши лозимлиги таъкидланган.

ОТМларга барча дори воситаларини шартнома асосида Dori-Darmon АК ва унинг ҳудудий филиалларидан сотиб олиш мажбурияти юклатилган. Дори воситаларини харид қилиш билан боғлиқ харажатлар ОТМларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши айтилган.

Киритилди: 18:54 17.12.2020. Ўқилди: 2123 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!