Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистондаги банклар тўрт ойда 6 триллион сўм фойда кўрди

Ўзбекистондаги банклар тўрт ойда 6 триллион сўм фойда кўрди

2026 йил январь—апрель ойларида Ўзбекистонда фаолияти юритаётган 34 та банк жами 6,94 триллион сўм соф фойда кўрди. Бу ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 2,64 триллион сўмга кўп.

Маълумот учун, 2024 йилнинг дастлабки тўрт ойидаги банклар соф фойдаси уч триллион сўм бўлган. Сўнги икки йилнинг январь—апрель ойларидаги соф даромадлар улуши икки баравардан кўпроқ ошган.

Жорий йил 1 май ҳолатига кўра, банкларнинг жами активлари ҳажми 962,8 триллион сўмга етган (https://cbu.uz/uz/statistics/bankstats/3940408/). Бунда активлар улуши бир йил аввалгидан қарийб 133 триллион сўмга ортган.

Банкларнинг 338,5 триллион сўм ёки 35 фоиз активлари хорижий валютада экани қайд этилган. Таққослаш учун, 2025 йил май ойининг бошида 335,8 триллион сўмлик активлар чет эл валютасида эди ва бу умумий улушнинг 40 фоизини ташкил этган. Яъни бир йил давомида хорижий валютадаги активлар улуши 5 фоизга қисқарган.

Киритилди: 23:45 08.06.2026. Ўқилди: 197 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!