Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистондаги ахборот тизимларига бир ҳафтада 32 мингдан ортиқ кибертаҳдид содир этилди

Ўзбекистондаги ахборот тизимларига бир ҳафтада 32 мингдан ортиқ кибертаҳдид содир этилди

UzCERT хизмати томонидан 2024 йилнинг 5 февралидан 11 февралигача мамлакат ҳудудидаги ахборот тизимлари ва ресурсларига нисбатан 32 156 та кибертаҳдид аниқланди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.

Улардан энг кўпи ҳукуматга тегишли ахборот тизимларига нисбатан уюштирилган бўлиб, жами кўрсаткичнинг 52,7 фоизини ташкил этади.

Шунингдек, соҳалар бўйича АКТ (19,3 фоиз),молия (14,2 фоиз), энергетика (4,3 фоиз) ҳамда ишлаб чиқариш (3,9 фоиз) соҳалатидаги ахборот тизимларига ҳам кибертаҳдидлар содир этилган.

Ҳафта давомида учраган заифликлар топ-5талигига қуйидагилар киради:

  • CVE-2022−31813 — 18,5 фоиз;
  • CVE-2022−22720 — 18,3 фоиз;
  • CVE-2021−39275 — 16,9 фоиз;
  • CVE-2021−44790 — 16,9 фоиз;
  • ssl poodle — 16,2 фоиз.

Киберхавфсизлик маркази фойдаланадиган операцион тизим ва дастурий таъминотни доимий янгилаб боришни ҳамда киберхавфсизлик талабларига риоя этишни сўрамоқда.

Киритилди: 12:35 13.02.2024. Ўқилди: 1152 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!