Бугун 11 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистондаги 8 млн 300 мингта бино ва иншоотнинг мулк сифатидаги бозор баҳоси ҳисобланмаган

A A A
Ўзбекистондаги 8 млн 300 мингта бино ва иншоотнинг мулк сифатидаги бозор баҳоси ҳисобланмаган

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ер ҳисобини юритиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтмоқда.

Ўзбекистондаги 44 миллион 800 минг гектар ер майдони, 8 миллион 300 мингта бино ва иншоотнинг мулк сифатидаги бозор баҳоси ҳисобланмагани қайд этилди.

Ҳозирда мавжуд бино ва иншоотларнинг шартли кадастр қиймати 70 миллиард долларни ташкил қилади.

Ваҳоланки, уларнинг ҳақиқий бозор баҳоси бундан камида 4-5 баробар кўп.

“Бунга ернинг бозор қийматини ҳам қўшса, биласизларми аҳоли ва тадбиркорларда қанчадан-қанча иқтисодий актив бўлади”, - деди Президент.

Бунинг учун, энг аввало, ер ҳисобини жой-жойига қўйиш шарт. Лекин айрим ҳокимлар ва вазирлар буни ҳисоб-китобини ҳали ўйлаб ҳам кўрмагани, ўзига бирор-бир вазифа ҳам белгилаб олмагани қайд этилди.

Киритилди: 17:06 21.11.2023. Ўқилди: 1228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!