Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади

A A A
Ўзбекистонда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилинади

Шавкат Мирзиёев бошчилигида бўлиб ўтаётган йиғилишда ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниши таъкидланди.

14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар 3 тоифага ажратилди. Эндиликда улар билан манзилли, аниқ мезонлар асосида ишланиши таъкидланди.

Бунда:

- яхши ўқиётган, тадбиркорлигини йўлга қўйган, расмий секторда ишлайдиган, қобилияти бор, ижтимоий фаол бўлган 4,4 миллион ёшлар “яхши” тоифага;

- турмуш тақозоси билан расмий сектордан иш топа олмаган, лекин иқтисодий фаол 4,6 миллион ёш “ўрта” тоифага киритилди;

- давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож 396 минг нафар ёшлар “аҳволи оғир” тоифасига алоҳида ажратиб олинди.

Киритилди: 16:25 11.04.2023. Ўқилди: 1822 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!