Бугун 19 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда йил якунларига кўра инфляция даражаси 9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда йил якунларига кўра инфляция даражаси 9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда

Ўзбекистонда 2024 йил якунларига кўра инфляция даражаси 9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил учун мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасига бағишланган навбатдаги «Фуқаролар учун бюджет» ахборот нашрида маълум қилинди.

«Инфляция даражасини пасайтириш иқтисодий сиёсатнинг устувор мақсади бўлиб қолмоқда. ХВЖ экспертларининг фикрича, глобал инфляция барқарор равишда пасайишда давом этади, бироқ аксарият давлатларда 2027 йилгача мақсадли кўрсаткичларига қайта олмайди», – дейилади нашрда.

Қайд этилишича, 2023-2027 йилларда инфляция даражаси, жумладан, қуйидагича:

  • 2023 йилда – 8,8 фоиз;
  • 2024 йилда – 9 фоиз (кутилма);
  • 2025 йилда – 7 фоиз (прогноз);
  • 2026 йилда – 5-6 фоиз (прогноз);
  • 2027 йилда – 5 фоиз (прогноз) бўлади.

Маълумот учун, инфляция бу – маълум бир вақт оралиғида товарлар ва хизматлар нархларининг умумий ўсишини ифодалайдиган иқтисодий кўрсаткич ҳисобланади.

Киритилди: Бугун 00:51. Ўқилди: 211 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!