2025 йил июнь ойи ҳолатига кўра, My.gov.uz порталидаги “Ўзини ўзи банд қилиш” хизмати орқали рўйхатдан ўтган фуқаролар сони 872 минг нафарни ташкил этди.
Энг кўп танланган соҳалар қуйидагича бўлди:
🔹 чорва парвариши – 159 минг киши
🔹 тикиш-бичиш (тикувчилик) – 94 минг киши
🔹 қишлоқ хўжалиги ишлари – 76 минг киши
🔹 йўловчи ташиш (автомобилда) – 57 минг киши
🔹 томорқада ишлаш – 40 минг киши
Хизматдан фойдаланишда энг фаол ҳудудлар:
▪️ Тошкент вилояти – 125 минг ариза
▪️ Қашқадарё – 110 минг
▪️ Самарқанд – 85 минг
▪️ Наманган – 82 минг
▪️ Андижон – 77 минг