Бугун 10 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилмурод Исломов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Дилмурод Исломов вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, доирачи, «Ўзбекистон доирачилари» жамоат бирлашмаси раиси Дилмурод Исломов 71 ёшда вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.

Дилмурод Исломов республика «Зарб» кўрик-танловининг ва Доирачилар фестивалининг асосчиси ҳисобланади. У умри давомида доира санъатининг ривожланишида фидокорона хизмат қилди.

Шунингдек, доира ижрочилиги санъати бўйича 2014 йилда «Устозлардан доира сабоқлари» тўпламини, 2015 йилда «Махсус чолғу (доира усуллари: устозлар сабоқлари)» ўқув қўлланмасини, «Мозийдан садо» монографияси ва бир қанча илмий мақолаларни миллий ва хорижий журналларда чоп этди.

Шу билан бирга, концерт дастурлари билан юздан ортиқ хорижий мамлакатларда бўлиб, ўзбек санъатини оламга танитишга ҳисса қўшди.

Киритилди: 23:25 09.08.2025. Ўқилди: 1095 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!