Президент «Ватандошлар» жамоат фондини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади. У ўз фаолиятини бошлаши учун 5 млрд сўм ажратилади.
Жамғармани ташкил этишдан асосий мақсад — дунёнинг 100 га яқин мамлакатларида истиқомат қилаётган 10 миллиондан ортиқ ватандошлар, улар томонидан ташкил этилган 170 дан ортиқ маданий марказларни қўллаб-қувватлашдан иборат.
Фонд хорижда ватандошлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш, хорижда ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолиятни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади.
Қолаверса, Ўзбекистоннинг бой илмий, маданий ва маънавий меросини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштиришда, хориждаги ватандошларнинг чет элдаги илмий ва ижодий, Ўзбекистондаги тадбиркорлик, инвестициявий, илмий, маданий-маърифий фаолиятига кўмаклашилади.