Бугун 11 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ўзбекистонда украиналик болалар учун дам олиш ва реабилитация дастури бошланди

Ўзбекистонда украиналик болалар учун дам олиш ва реабилитация дастури бошланди

Қурбон ҳайити арафасида Ўзбекистон ҳукумати кўмагида украиналик болалар Тошкентга етиб келди. Бу ҳақда Украина элчихонаси хабар берди.

Хабарга кўра, болалар Украинадаги жанговар ҳаракатлардан жабр кўрган Харьков, Херсон, Николаев, Запорожье, Суми, Хмельницкий, Львов ва Киев каби шаҳарлардан ташриф буюришган. Улар учун 12 кунлик дам олиш ва психологик тикланиш дастури режалаштирилган.

Ушбу ташаббус Украина элчихонасининг мурожаати асосида Ўзбекистон ҳукумати таклифи ва тўлиқ кўмаги билан амалга оширилмоқда. Ташкилотчиларнинг мақсади — болаларнинг руҳий мувозанатини тиклаш, уларни ҳар куниги ҳаво ҳужумлари ва ракета зарбаларидан чалғитиш орқали тинч дам олиш имконини яратиш.

Болалар ва уларнинг ҳамроҳлари Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олиниб, кейин Тян-Шан тоғлари етаксида жойлашган гўзал водийдаги оромгоҳга йўл олишди. Оромгоҳда илиқ ва самимий кутиб олиш маросими уюштирилди.

Ташриф дастури кенг қамровли бўлиб, унда Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари фаол иштирок этмоқда. Ҳар куни болалар учун “Миллий қадриятлар куни”, “Спорт ва соғломлик куни” каби мавзули тадбирлар, ижодий танловлар ва экскурсиялар ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда ҳам Ўзбекистонга 45 нафар бола ва 5 нафар ҳамроҳ ташриф буюрган бўлиб, улар 12 кун давомида “Анор” тоғ оромгоҳида психологик тикланиш дастурида иштирок этган эди.

Киритилди: 21:29 08.06.2025. Ўқилди: 542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!