Бугун 29 май, 2026 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда туризм соҳасидан олинган даромад миқдори эълон қилинди

A A A
Ўзбекистонда туризм соҳасидан олинган даромад миқдори эълон қилинди

Саудия Арабистонининг оммабоп «Садо» газетаси сайтида «Ўзбекистон мамлакатни жаҳон сайёҳлик харитасига киритиш бўйича кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширмоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Саудия газетасида маълум қилинганидек, сайёҳларнинг Ўзбекистонда ўртача бўлиш муддати 4-5 кунни ташкил этмоқда. Бу 2019 йилга (2-3 кун) нисбатан 1,5 баробарга ошган. 2017 йилда республикага ҳар бир чет эллик сайёҳ ўртача 197 доллар сарфлаган. Бу кўрсаткич 2023 йилда 400 долларга етди, 2023 йилнинг 9 ойи давомида туризм соҳасидан олинган даромад миқдори эса 1,72 миллиард долларни ташкил этди.

«Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилоти томонидан эълон қилинган туризм соҳаси энг тез ривожланаётган 20 та давлат рўйхатида Ўзбекистон тўртинчи ўринда қайд этилди», - деб ёзган «Садо».

Киритилди: 10:27 30.10.2023. Ўқилди: 2173 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!