Бугун 23 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ўзбекистонда телефон рақамни сақлаган ҳолда алоқа операторини ўзгартириш тизими – MNP ишга тушди

A A A
Ўзбекистонда телефон рақамни сақлаган ҳолда алоқа операторини ўзгартириш тизими – MNP ишга тушди

«Хизматнинг ишга туширилиши мамлакатимизда фаолият юритиб келаётган мобил алоқа операторлари ўртасида соғлом, ижобий рақобатни янада кучайтириш билан бирга улар томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатининг ошишига олиб келади.Бу жараёнда мобил алоқа абонентларига улар бошқа операторга кўчганда ўз абонент рақамини сақлаб қолиш имконияти тақдим этилади. Бу рақам йўқотилишининг олдини олади ҳамда алоқа операторлари томонидан рақам ресурсларидан янада оқилона фойдаланилишига хизмат қилади.Дастлабки босқичда жисмоний шахслар ўзи ўтишни хоҳлаган мобил алоқа оператори офисига ташриф буюрган ҳолда мурожаат этади ҳамда мобил рақами кўчирилган янги сим картани олиб кетади», — дейилади тақдимотда.Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Beeline, Mobi.uz, Ucell, UZTELECOM, Humans каби 5 та мобил алоқа оператори фаолият кўрсатади.

Киритилди: 13:52 27.10.2023. Ўқилди: 2850 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!