Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда Озарбайжон Миллий Мусиқа куни нишонланди

Ўзбекистонда Озарбайжон Миллий Мусиқа куни нишонланди

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази ташкилотчилиги билан Тошкентда Озарбайжон Миллий Мусиқа куни муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Тадбирда фан, маданият ва санъат ходимлари, олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, талабалар, шу ерда яшовчи озарбайжонликлар, журналистлар иштирок этдилар.

Озарбайжон Маданият Марказида ташкил этилган тадбирда дастлаб иштирокчилар фойеда Озарбайжон мусиқасига бағишланган «Миллий мусиқамиз» номли фотокўргазма, китоб стенди ва Озарбайжон мусиқий асбобларидан иборат композиция билан яқиндан танишдилар.

Тадбирни кириш сўзи билан Озарбайжон Маданият Марказининг директор ўринбосари Нодир Алимирзаев очиб бериб, шуни билдирдики, 18 сентябрь Озарбайжон профессионал мусиқа санъатининг асосчиси, Шарқда илк опера муаллифи Узейир Ҳожибейлининг таваллуд кунидир. Миллий мусиқий маданиятимиз ўзининг юксак чўққиси учун Узейир Ҳожибейлига қанча ташаккур билдирса, шунча камдир. Директор ўринбосари Н.Алимирзаев Узейир Ҳожибейли 1908 йилда томошага қўйилган илк операнинг муаллифи сифатида мусиқа тарихида қолганини ҳам айтиб ўтди.

Н.Алимирзаев билдирдики, 1995 йилда Озарбайжон Президенти Ҳайдар Алиевнинг фармони билан даҳо бастакор таваллудининг 110 йиллиги арафасида 18 сентябрь Миллий Мусиқа куни сифатида эълон қилинди. Бу кун даҳо бастакор Узейирнинг руҳи шоддир, чунки Озарбайжон мусиқаси азиз Қорабоғда, Шушада янграмоқда. У яна таъкидлаб айтдики, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг бу йил августнинг 22-23-кунларида дўст мамлакатга сафари, имзоланган муҳим ҳужжатлар муносабатларимизнинг юксалишига туртки берди. Айни кунларда таниқли ўзбек санъаткори Фаррух Закиров Озарбайжон халқ артисти, Пўлат Булбулўғли эса Ўзбекистон халқ артисти унвонига муносиб кўрилдилар. Бу йил августнинг сўнггида Самарқанд шаҳрида ўтказилган «Шарқ тароналари» Халқаро мусиқа фестивалида эса Озарбайжоннинг ёш хонандаси Миралам Мираламов «Гран-при» мукофотини Озарбайжонга олиб борди.

Кейинчалик чиқиш қилган Ўзбекистон-Озарбайжон Дўстлик жамияти ижрочи директори, профессор Эркин Нуриддинов икки ўлка орасида мавжуд алоқалардан сўз очиб, сўнгги вақтларда бу алоқаларнинг янада мустаҳкамланганини ва хусусан маданият соҳасидаги алоқаларнинг юксалишида Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг буюк роли борлигини ҳам таъкидлаб ўтди.

Тадбирнинг бадиий қисмида Маданият Марказининг қошида фаолият кўрсатадиган «Озарбайжон» рақс ансамбли миллий рақсларимиз билан чиқишлар қилди.

Охирда даҳо бастакор Узейир Ҳожибейлининг айни номдаги опереттаси асосида 1946 йилда лентага ёзилган «Аршин мол олан» фильмининг, Ҳайдар Алиев жамғармасининг лойиҳаси билан ранглантирилган ва Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Маркази томонидан ўзбек тилида субтитр ёзилган варианти томошабинлар эътиборига тақдим этилди.

Киритилди: 09:57 19.09.2024. Ўқилди: 282 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!