Мобил телефонлар дунёнинг асосий алоқа воситасига айлангани сабабли, фойдаланувчиларни кирувчи хабарлар ҳақида хабардор қилиш учун янграйдиган овози билан пейжерлар сифатида танилган восита асосан эскирган деб қаралади ва 1990 йилларнинг гуллаган давридан бошлаб унга талаб пасайган.
Аммо митти электрон қурилмалар мустаҳкамлиги ва узоқ батарея қуввати туфайли баъзи соҳаларда, масалан, соғлиқни сақлаш ва фавқулодда вазиятлар хизматларида муҳим алоқа воситаси бўлиб қолмоқда.
Буюк Британиядаги йирик касалхонанинг катта жарроҳи: «Бу кўп одамлар билан жавоб талаб қилмайдиган хабарлар ҳақида мулоқот қилишнинг энг арзон ва самарали усули», деди ва пейжерлардан бутун мамлакат бўйлаб шифокорлар ва ҳамширалар фойдаланишини қўшимча қилди.
«Бу одамларга қаерга, қачон ва нима учун боришни айтиш учун ишлатилади», дейди у.
Ливанда камида тўққиз киши ҳалок бўлгани ва 3,000 га яқин киши яралангани маълум қилинган пейжерлар портлаши бутун сарлавҳаларни эгаллади.
Ливандаги юқори мартабали хавфсизлик манбаси ва бошқа манбаларга кўра, қурилмалар ичига портловчи моддалар Исроилнинг Моссад жосуслик агентлиги томонидан ўрнатилган.
Маълум қилинишича, Пейжерларни кузатиш смартфонларга қараганда қийинроқ бўлиши мумкин, чунки уларда глобал жойлашишни аниқлаш тизими ёки GPS каби замонавий навигация технологиялари мавжуд эмас.