Ўзбекистонда 5 граммлик олтин қуймасининг нархи биринчи марта 5,7 миллион сўмдан ошди.
Олтин қуйма ва эсдалик тангалар нархи яна рекорд даражага етди, деб хабар бермоқда Марказий банк.
18-октабр, жума куни бир грамм олтин нархи 1,2 фоизга ошиб, 1 148 740 сўмни ташкил қилди. Энг кичик 5 граммли барнинг нархи 5 744 000 сўмни ташкил қилди.
Аввалги энг юқори кўрсаткич уч ҳафта олдин қайд этилган эди, бироқ беш кунлик ўсишдан сўнг олтин вақтинчалик арзонлашди. Йил бошидан буён унинг нархи 35,5 фоизга ошган. Жаҳон бозорида ҳам ўсиш кузатилмоқда – декабрдаги шартномалар бўйича трой унцияси 2710 долларга етди, бу бир грамм учун 87,14 долларни ташкил этади.
Мутахассислар олтин нархининг ошишини, айниқса, АҚШ сайловлари олдидан глобал ноаниқликнинг кучайиши билан изоҳламоқда. УБС Гроуп прогнозларига кўра, бозордаги ўзгарувчанлик сайловлар якунланиб, янги маъмурият тасдиқланмагунча давом этади.