Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Ўзбекистонда ниқоб тақмаганлар камера ёрдамида аниқланади

Ўзбекистонда ниқоб тақмаганлар камера ёрдамида аниқланади

Фарғона вилоятида 17 октябрдан замонавий инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда ниқоб тақмаган қоидабузарлар аниқланади. Бу ҳақда вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, Ўзбекистонда илк маротаба жамоат жойларида карантин қоидаларига амал қилмай, ниқобсиз ҳаракатланган фуқароларни видео, фотофиксация воситалари орқали аниқлаш амалиёти йўлга қўйилмоқда.

Фотосуратга олинган ниқобсиз фуқаронинг шахси махсус база орқали аниқланиб, ИИО ва давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ходимлари томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилади. Ушбу баённома фуқаронинг яшаш хонадонига почта орқали юборилади. 

Киритилди: 17:18 15.10.2020. Ўқилди: 2958 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!