Мактабгача таълим ташкилоти педагогининг касбий стандартини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Унда келтирилишича, касбий стандарт “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонунига мувофиқ педагогнинг шахсий касбий фазилатлари, билими, кўникма ва малакаларига қўйиладиган асосий талабларини белгилайди.
Педагогнинг касбий стандарти ҳудудларнинг маданий, демографик ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда талаблар билан тўлдирилиши мумкин.
Касбий стандарт болани ривожлантириш дастурлари, педагогика ва психологияси соҳасида тўпланган тажрибадан келиб чиққан ҳолда қуйидаги асосий тамойилларга риоя этилиши керак:
Педагог қуйидаги ижтимоий кўникмалар тўпламига эга бўлиши лозим:
Белгиланган стандартлар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.