2025 йил 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикаси бўйича кўп квартирали уйлар сони 46 минг 476 тани ташкил этади. Шундан, беш қаватли ва ундан юқори бўлган уйлар 12 минг 604 тани ёки жами кўп квартирали уйларнинг 27,1 фоизини ташкил қилади.
2024 йил давомида эса республика бўйича 2044 та кўп квартирали уй фойдаланишга топширилган. Бу уйлар орқали 100 минг 264 та янги хонадон аҳолига тақдим этилган.