Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ошмоқда

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони ошмоқда

2020 йил 23 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 275 (+224) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 164 нафари Тошкент шаҳрида, 56 нафари Наманган вилоятида ҳамда 4 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 193 нафар, Наманган вилоятида 98 нафар, Тошкент вилоятида 85 нафар, Андижон вилоятида 17 нафар, Самарқанд вилоятида 14 нафар, Қашқадарё вилоятида 12 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар ҳамда Навоий вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 49 649 (+425) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 182 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 17:18 23.09.2020. Ўқилди: 5131 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!