Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 10 143 нафарни ташкил қилмоқда

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 10 143 нафарни ташкил қилмоқда

2020 йил 6 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10143 (+123) нафарни ташкил этмоқда.  
 Янги касалланиш ҳолатларининг 43 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 60 нафари Андижон вилоятида (шундан 58 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 2 нафари аҳоли орасида), 20 нафари Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.
Айни пайтда юртимизда 6584 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.
Ҳозирда мамлакатимизда 3524 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Киритилди: 10:25 06.07.2020. Ўқилди: 3047 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!