Ўзбекистон кино ижодкорлари коронавирус мавзусида фильм суратга олди. Бу ҳақда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Instagram’даги саҳифасида хабар берди.
Янги фильм «Чиллахона» деб номланади. Унда Шоҳида Исмоилова, Маърифат Ортиқова каби таниқли актрисалар ҳамда бошқа ёш актёр ва актрисалар роль ижро этган.
Фильм тез кунда намойиш этилиши кутилмоқда.