Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ўзбекистонда келаси ўқув йилида 100 тадан ортиқ мактаб очилади

Ўзбекистонда келаси ўқув йилида 100 тадан ортиқ мактаб очилади

Энди тоифасини оширган педагоглар рағбатлантирилади, уларга тўплаган балига қараб 70 фоизгача устама берилади. Бу ҳақда давлат раҳбари иштирокида ўтган мактабгача ва мактаб таълими тизимида 2025 йилда амалга ошириладиган устувор вазифаларга бағишланган ахборотда маълум қилинди.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда болалар боғчалари сони 8 баробар ошиб, 38 мингтага, қамров эса 27 фоиздан 76 фоизга етди.

“Охирги етти йилда 5 мингдан зиёд мактабда, бу йил 608 та мактабда қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилди. Ёшларга иккинчи хорижий тил ва касб ўргатиш кенгайтирилди. Илк бор 530 та мактабда инклюзив таълим йўлга қўйилди”, — дейилади хабарда.

Мактабгача ва мактаб таълими вазири навбатдаги режалар юзасидан ахборот берди.

“Келгуси ўқув йилида 100 дан зиёд мактаблар ташкил этилиб, 257 минг ўқувчи ўрни очилади. Давлат таълим дастури халқаро стандартлар талабларига мувофиқлаштирилади. Иккинчи хорижий тил ўқитиладиган мактаблар 420 тага, касб-ҳунар ўргатиладиганлари 400 тага етказилади. Бу йил 1 минг 500 та умумтаълим мактабида янги баҳолаш тизими жорий қилинди. Натижалар таҳлилидан келиб чиқиб, бу тажриба яна кенгайтирилади”, — дея қайд этилган хабарда.

Ўқитувчиларга малака тоифасини беришда ҳам рақамлаштирилган тизимга ўтилган. Энди тоифасини оширган педагоглар рағбатлантирилади, уларга тўплаган балига қараб 70 фоизгача устама берилади.

Киритилди: 11:36 25.12.2024. Ўқилди: 463 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!