Ўзбекистонда катта ёшли фуқароларнинг 86 фоизи банк ҳисобварағига эга, аммо жамғарма ёки муддатли депозит ҳисобварағига эга бўлганлар улуши атиги 4 фоизни ташкил этади. Бу ҳақда Марказий банкнинг 2025 йил учун молиявий қамров индекси бўйича ҳисоботида айтилган.
Жамғарма маҳсулотларидан фойдаланиш имконияти 56 балл билан баҳоланган. Бу тўлов хизматлари — 69 балл ва кредит маҳсулотлари — 64 баллдан паст
«Банк тизимига асосий қамров даражаси юқори бўлишига қарамай, маблағ жамғариш учун мўлжалланган махсус маҳсулотлардан фойдаланиш ҳозирча аҳоли орасида кенг тарқалмаган», — дейилади ҳисоботда.