Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар Хитой ОАВ диққат марказида

A A A
Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар Хитой ОАВ диққат марказида

Хитойнинг "Psearcher" журналида "Ўзбекистон Республикасида болалар камбағаллигини баҳолаш" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Нашрда маълум қилинганидек, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази UNICEF билан биргаликда Ўзбекистондаги болаларнинг монетар камбағаллиги даражаси баҳолади ва ижтимоий ҳимоя тизимининг камбағаллик даражасига таъсири таҳлил қилинди.

Ўтказилган сўровда мамлакат бўйлаб 16 мингдан ортиқ оила ўрганилди. Таҳлилларга кўра, Ўзбекистонда уч йил ичида болалар камбағаллиги 7,8 фоизга камайган.

Қайд этилишича, болалар камбағаллиги даражаси 2021 йилдаги 21,5 фоиздан 2023 йилда 13,7 фоизгача пасайган.

Камбағалликни камайтириш тенденциялари шаҳар ва қишлоқ жойлари ўртасида сезиларли даражада фарқ қилади. Хусусан, қишлоқ жойларда болаларнинг камбағаллик даражаси 24,6 фоиздан 14,5 фоизгача, шаҳарларда эса 18 фоиздан 13 фоизгача камайди.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, болалар камбағаллиги даражаси энг паст бўлган ҳудудлар Навоий вилояти ва Тошкент шаҳри бўлса, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида эса болалар камбағаллигининг нисбатан юқори эканлиги қайд этилган.

"Ижтимоий ҳимоя Миллий агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистонда ижтимоий нафақаларнинг умумий қамрови 10,8 миллион кишини ташкил этди, – дейилади материалда. –Кам таъминланган оилаларни болалар нафақалари ва моддий ёрдам билан қамраб олиш – 2,1 миллионта кам таъминланган оиладан 9 миллион нафар кишини ва 72,5 минг бенефициар оилани ташкил этади, умумий тўловлар миқдори 12,3 триллионга тенг".

"Шундай қилиб, Ўзбекистон барқарор ривожланишнинг биринчи мақсади – 2030 йилгача камбағалликни барча шаклларда бартараф этишга содиқлигини намойиш этмоқда. Шу муносабат билан, монетар болаларининг камбағаллигини ўлчаш ушбу миссияни амалга ошириш йўлидаги муҳим қадамдир", – деб ёзган "Psearcher" мақола охирида.

Киритилди: 11:56 03.04.2024. Ўқилди: 973 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!