Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбари Акмал Жуманазаров АҚШнинг UL Standards & Engagement (ULSE) ташкилоти вице-президенти Sonya Bird билан учрашди.
Суҳбат давомида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни АҚШ бозорига чиқариш, стандартлар, синов ва сертификатлар масалалари муҳокама қилинди.
Айниқса, электр техникаси, кабель, алюминий панеллар, антифриз, ҳаво фильтрлари, AUS32 маҳсулотлари, юқори кучланишли симлар ва витринали совутгичлар ишлаб чиқарувчиларда UL стандартларига қизиқиш юқори экани айтилди.
Шунингдек, мутахассис тайёрлаш ва қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни кучайтириш ва ҳамкорлик дастурини имзолашга келишиб олди.