Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ўзбекистонда интернет хизматлари тарифлари 29 фоизга арзонлаштирилди

Ўзбекистонда интернет хизматлари тарифлари 29 фоизга арзонлаштирилди

Интернет хизматлари тарифлари 29 фоизга арзонлаштирилди: 1 Мбит/с — 40 минг сўм. Бу ҳақда АОКАдаги брифингда (https://t.me/aoka_uz/4111) АКТ вазири Шуҳрат Содиқов маълум қилди:

«Мавжуд техник қувватларимизни кескин ошириш ҳисобига ўтган йил декабрь ойидан алоқа каналлари ижараси тарифлари 2 баробарга, ўтган йил давомида интернет хизматлари тарифлари эса 29 фоизга арзонлаштирилишига эришилди.

Ижтимоий соҳа объектларига, жумладан 8 095 та халқ таълими, 5 440 та мактабгача таълим ва 3 207 та соғлиқни сақлаш муассасаларигача жами 14 минг км оптик толали алоқа линиялари ташкил этилди ва юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланиш имконияти яратилди.

2020 йилнинг тўртинчи чорагида республикамиз бўйича 14 та, яъни ҳар бир ҳудудда биттадан таянч IT-мактаблари ташкил этилди ва замонавий технологиялар билан жиҳозланди.

«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 120 мингдан зиёд ўқувчи жалб қилинди, улардан 18 минг нафардан ортиғи курсларни муваффақиятли тугатди».

Киритилди: 15:23 09.01.2021. Ўқилди: 3114 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!