Хорижий тиллар бўйича юқори натижага эришган ёшларга 80 млрд 42 млн сўм компенсация пуллари қоплаб берилди, деб ёзади Ёшлар ишлар агентлиги ахборот хизмати.
Хабарга кўра, 42 779 нафар ёшнинг имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилган.
Муҳим жиҳати, 2024 йилда биргина IELTS имтиҳонидан 5,5 ва ундан юқори балл олган ёшлар сони 2020 йилга нисбатан 5 бараварга, 7-8 балл (C1 даража)ни қўлга киритганлар 7,4 бараварга, 8,5-9 балл (C2 даража)га эришганлар эса 23,7 бараварга ошгани кузатилди.
Шунингдек, тизимда ёшлар яна бир янги имконият яратилди.
Президентимизнинг тегишли қарорига асосан, немис, француз, корейс, хитой ва япон тиллари бўйича имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб бериладиган минимал даража бир поғонага яъни B2 ва унга тенглаштирилган даражага туширилди ҳамда имтиҳон харажати қоплаб берилиши йўлга қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, 18 та халқаро имтиҳон тизимида юқори натижага эришган ёшлар имтиҳон харажатларини «Хазна» иловаси орқали қайтариб олишлари мумкин.